Уруш-уруш ўйнаганда болалар,
Уруш пайтин эслар кекса оталар.

Ўқ овози янграгандай қулоқда,
Снарядлар портлар, тутун хар ёқда.

Кўринади кўзга мархум дўстлари,
Жиққа ёшга тўлар мунгли кўзлари…

Сўнг болалар, тўхтаб, ўйиндан бир вақт,
Ўйнамоққа футбол — қилишганда ахд,

Кексаларнинг юзин — тўлдирар севинч,
Йўқ бўлади — парланиб, зумда ўкинч!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz