Қўшни эшигидан ўтсам хар куни,
Бир кучук, акиллаб, чўчитар мени.

Бегона бўлсам хам, лекин қаранга,
Хеч қанча вақт ўтмай, ўрганди менга.

Балким у билгандир, ниятим холис,
Ёки бошқа сабаб. қўшнилик боис.

Нима бўлганда хам, уч-тўрт кун ўтиб,
Хар гал қайтганимда, турар кузатиб.

«Муроса» — дунёда қандай ажойиб,
Дунёдаги ишлар — лекин ғаройиб….

Хаттоки баъзида яқин кишилар,
Ўзаро зўр-баъзўр муроса қилар.

Ўткинчи дунёни абадий ўйлаб,
Юрарлар бир-бирин ғанимдай пойлаб…

…Қўшни эшигидан ўтсам хар куни,
Негадир, хеч нарса чўчитмас мени!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz