Гавжум бозор, селдай оқар одамлар,
Сабзи, шолғом, турп. ёнғоқ, бодомлар.

Хаммадан хам мўл жуда шолғом, турп,
Турп қўшиб, паловни ейиш — урф.

Бир «оларман» «сотарман»дан сўради:
-«Бу турпни нархи қанча туради?».

«Сотарман» дер, кулиб: -«Қизиқ экансиз,
Палов билан — қачон шолғом егансиз!

Сизга шолғом, турп экан — барибир,
Қопимдаги, турпмас — шолғом ахир!

Камгап бўлиб, турар «оларман» хайрон,
«Сотарман»нинг эса тиллари бийрон:

-«Қанча тортай, очинг идишингизни!»,
Одамлар дер: -«Қўйинг хазилингизни!».

Сўнг билдилар, хориждан экан мехмон,
Ўзбекчани ўрганган экан — обдон.

Қойил қолинг, хориждан келган инсон,
Бозоримиз кўргани топса имкон!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz