«Мактаб партасида»… (Латифа)

Мактабда катта ёшдаги икки эркак учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан сўради:

-«Кечирасиз, сиз ота-оналар йиғилишига келган бўлсангиз керак, хойна-хой?».

-«Йўғей, нималар деяпсиз? Мен шу мактабнинг ўқувчисиман! Хар йили синфда қолавериб, мана қарабсизки, соч-соқолим чиқиб, кап-катта одам бўлиб қолдим. Хали-ханузгача, мактабни битириб кета олмаяпман. Бир сўз билан айтганда, тўғриси, «иккичи»ман! Хўш, ўзингизчи, ўғлингизни синфини қидиряпсизми?».

-«Аксинча, дадамни олдиларига келдим!».

-«Дадангиз, шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлайдиларми?».

-«Э-э, қўйсангизчи, мени дадам хам сизга ўхшаб… Гапнинг қисқаси, дадам шу мактабни энг юқори синфида ўқийдилар. Бу йил битириб кетишлари учун улар билан ўқитувчилар «алохида» дарсдан кейин қўшимча машғулотлар олиб боришни йўлга қўйишган. Мен эса, дадамга кечки овқат олиб келдим!»…

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ