«Йўлак ва ёмғир томчилари»… (шеър)

Ёмғир суви тарновдан,
Тушар асфальт йўлакка.
Зарб-ла урилиб бирдан,
Ажраб кетар бўлакка.

Томчилар дер йўлакка:
-«Бизни дема кичкина,
Оғир олма юракка,
Шикастласак — озгина!».

Бир пайт йўлак «бахти»га,
Тарқади қора булут.
Қуёш чиқиб «тахти»га,
Ва ёмғир бўлди унут!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ