«Илм олмоқ хақида»…(шеър)

Сувга қиёс қилсак агар илмни,
Тугата олмаймиз, асло симириб.
Фойдаси бўлмайди борди-ю уни,
Режасиз симирсак, қошни чимириб.

Сув хам бўлганидек, чучук ёки шўр,
Турфа хил бўлади, илм одатда.
Барин эгалламоқ имконсиз эрур,
Хар ким кераклисин — олар албатта!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ