Шеър ёзишга ўтирсам, қўлда қалам,
Савол бериб қолди, жажжи набирам.
-«Бобо, шеърларингиз, тугаб қолсачи,
Ана унда сизга қийин бўлсачи?».
-«Болажоним, асло бўлмайди ундай,
Бу саволнинг, жавоби эса шундай:
Давом этар экан, хаёт оламда,
Юрак уриб турса. хар бир одамда,
Хар юракда «дард» бўлади — «пинхона»,
Ўша «дард»га, шоир бўлиб «парвона»,
Сабр билан, уни зимдан «пойлайди»,
Сатрларга, мисраларга жойлайди.
Бир сўз билан, кўз илғамас дардлардан,
«Бино» қурар, фойдаланиб харфлардан.
Лекин ўша бинонинг борми завқи?,
Буни айтмоқ — мухлисларнинг хуқуқи!…».
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ