Гул фасли… (шеър)
Қахратон қиш билан, бахор қилди жанг,
Хўш қани, қай бирин — холи бўлур танг?.
Қор билан изғирин — қишнинг лашкари,
Қуёш билан ёмғир — бахор навкари.
Ёмғирда эришни бошлаб берди қор,
Қуёшнинг зарбидан дунё бўлди тор.
«Ётгунча — отиб қол» дегандай улар,
Оз фурсат қаршилик, қилиб кўрдилар.
Фойдаси бўлмагач. бўлдилар таслим,
Энди йўқ изғирин, табиат сўлим.
Қахратон совуқлар, сололмас қутъқу,
Дарахтлар танасин, тарк этди уйқу.
Теварак атрофда — бахор либоси,
Қушларнинг сайраши — бахор садоси.
Бувилар бахордан айтар ривоят,
Гул фасли сеп ёйди — мана, нихоят!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ