Оқ сут каби, тонг отган палла,
Хали қуёш чиқмай фалакка,
Соғувчига айтгандай алла,
Сут «повиллаб» тушар челакка.

Кўпиги хам тарқаб улгурмай,
Дастурхондан жой олди дарров.
Шундан кейин, ўйлаб ўтирмай,
Савол берди, уларга биров:

-«Биласизми, машаққатларин,
Ичаётган сутингизни сиз?»…
У хам ёзди, қадоқ қўлларин:
-«Биз хам, пулни — «шундай» топамиз!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz