Лампочка ёрқин нур сочарди,
Нуридан қоронғу қочарди.

Тутундан қорайиб ғоятда,
Бир чироқ турарди — бир четда.

Лампочка менсимай дер унга,
-«Тенг кела олмайсан, сен менга.

Пилигу — керосин ўтининг,
Нурингдан кўпроқдир — тутунинг!».

Чироқ дер: -«Дилозор бўлмагин,
Ўзингни юқори билмагин.

Бобонгман, сен эса — набирам,
Димоғдор бўлибсан, сен бирам!».

Лекин у тугатмай сўзини,
Лампочка қорайтиб — юзини,

«Чирс» этиб, толаси узилди,
Ўрнига бошқасин қўйилди!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz