Сабр-тоқат билан бўлгин қадрдон,
«Сабр таги — сариқ олтин» дейдилар.
Бўлганинг чун сабр билан бир томон,
Мақсадингни мушкуллари ечилар.

Агар булар сенга бўлса бегона,
Мақсадинг хам сендан юзинг ўгирар.
Бўлсанг хамки сен арзанда, ягона,
«Бахт қуши»нг хам — ўзга елка қидирар! …

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz