Охуга бағишлаб, шеърлар битилган,
Кўзларин мадх этиб, таъриф этилган.
Мен хам шу охуга шеър битмоқ бўлиб,
Умидла қўлимга қаламни олиб,
Сатрлар яратдим, охуни куйлаб,
Ўша сатрларни қоғозга жойлаб.
Негадир битганим ёқмади менга,
Менгаки ёқмабди, ёқмас хеч кимга.
Ўчириб-кўчириб, уриниб анча,
Қоғоз, вақт сарфладим, бунга бир қанча.
Бир махал, мўъжиза рўй берди бирдан,
Бир оху ёнимда, аллақаердан,
Ногахон кўриниш берди-ю, деди:
-«Эй, инсон, шеърларинг, ич-этим еди,
Сийқаси чиққан бу мисраларингни,
Тўхтатгин, қийнама — мени. ўзингни.
Қачон ёзиларкин, янгироқ мавзу,
Шу нарса, мен учун — ушалмас орзу!»…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ