Қиш фаслида доимгидан ҳам кўра кўпроқ керакли витамин, минерал ва бошқа элементлар етишмайди. Шу сабабдан, чарчоқ ва турли хил касалликлар безовта қилади. Бунга йўл қўймаслик учун рационга C витаминига бой овқатлар, шунингдек, мавсумий сабзавот, мева ва кўкатларни киритиш керак. Қуйида тана учун зарур бўлган 5 та маҳсулот билан танишиб чиқиш мумкин  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Фото: SM News

Занжабил

Аслида занжабил илдизининг афзалликлари ҳақида кўпчилик биладигандек туюлади ва уни шамоллаш, грипп даврида мунтазам истеъмол қилиш одати мавжуд. Занжабилнинг яна бир фойдали жиҳати шундаки, у ортиқча вазн келиб чиқишига йўл қўймайди. Бунинг учун ҳар куни оч қоринга нонушта қилишдан аввал занжабил ичишни ўрганиш керак. Рецепт эса оддий, занжабил майдаланиб, сувга солинади. Устидан лимон шарбати ва асал қўшилиб, музлаткичда бир кечага қолдирилади. Ҳосил бўлган дамламани 3—5 кун давомида ичиш мумкин.

Клюква (қизил нордон мева)

Кўпчилик нордон таъми туфайли клюквани яхши кўради. Аммо ушбу севимли маҳсулотни бир йилдан кўпроқ давомида сақлаш имкони борлигини билмайди. Бунинг учун уни сувда, ёпиқ идишда сақлаш мумкин. Ёки шарбат ва соуслар ҳам тайёрлаш мумкин. Клюква таркибида жуда кўп миқдордадаги C витамини иммунитетни ошириш учун ёрдам беради.

Анор

Қишда энг фойдали меваларнинг бири анордир. Унинг таркибида C витамини, фолий кислотаси ва антиоксидантлар мавжуд. Булар совуқ мавсумда жуда муҳим ҳисобланади. Ундан витаминга бой шарбатлар тайёрлаш мумкин. Шунингдек, анор доначаларини истеъмол қилиш ёки салат ва таомларга ҳам қўшиш тавсия этилади.

Цитрус мевалар

Қиш — цитрус мевалар учун айни муддао. Апельсин, мандарин, грейпфрут ва бошқалар. Уларнинг барчаси жуда кўп миқдордаги C витаминини ўз ичига олади ва совуқ мавсумда касал бўлмасликка ёрдам беради. Шунинг учун ҳам қишни цитрус меваларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларни шунчаки ўзини истеъмол қилиш мумкин. Ёки шарбат, салат ва ширинликлар билан биргаликда тановул қилиш мумкин.

Кўкатлар

Кўкатлар заифлашган иммунитет тизими учун ҳақиқий кўмакчи саналади. Унинг таркибида организмнинг ҳимоя кучини оширадиган муҳим антиоксидантлар мавжуд. Мутахассислар кўкатларни ортиқча вазндан қутулишда ҳамда иммунитет учун фойдали маҳсулот сифатида тавсия этади.

От qwert.uz