Бир куни, бахор эди,
Бир новдада икки қуш.
Чуғур-чуғур сайрарди,
Хаёлим бўлди жунбуш.

Бири тинмас, чуғурлаб,
Қотиб турарди бири.
Тушунмадим — фикрлаб,
Не экан бунинг сири.

Ўйлаб-ўйлаб, сўнг бирдан,
Билдим бунинг сирини,
Туғилган куни билан,
Қутлабди у ёрини!…

-«Қутласа — қутлабди-да,
Шартмиди, шеър — шунчалик!»
-«Айримлар бу хаётда,
Эмаслар шу қушчалик!»

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz