(«Мох» — хар қандай иқлим шароитига мослаша оладиган ўтсимон ўсимлик тури. Бу ўсимлик ер шарининг исталган нуқтасида, жумладан тундра, абадий музликлар билан қопланган худудлар, Арктика, Антарктидада, тоғларда хам учрайди..)

Ташналигу, совуқ ва иссиқ,
Чидаш берар барига мохлар.
Улар учун бўлолмас тўсиқ,
Совуқ тундра, қор-музли тоғлар.

Тош бўлса бас, мослашиб унда,
Яшай олар сувсиз — тупроқсиз.
Лек, арзимас қийинчиликда,
Яшай олмас, баъзилар эсиз!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz