Қиш кулса, оғзидан тўкилади қор,
Ховридан яхлайди, дарё-ю анхор.

Бахорой кулганда, исийди кунлар,
Оғзидан тўкилар турфа хил гуллар,

Ёз кулса, сояга «беркиниб» гуллар,
Тап-тақир бўлади, иссиқдан чўллар.

Лекигин, мевалар етилиб пишар,
Лаззатли бол мисол бўлиб етишар.

Куз кулса, мўл бўлар — мева, сабзавот,
Мехнат-ла қизийди, далада хаёт.

Хирмонлар юксалар, хосилга «тўйиб»,
Дарахтлар барг тўкар, ўзин бўш қўйиб.

Хар фасл кашф этар, ўзгача сурур,
Фасллар кулгуси — мўъжиза эрур!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz