«Янги йил тилаклари» (шеър)

Янги йил келмоқда — одатий бир хол,
Хар йили у кириб келар, «бемалол».

Тақдирга таън бериб, эски йил эса,
«Тахт»ни бўшатади, ёзиб «ариза».

Эски тилакларни сархисоб айлаб,
Янги тилакларни, «режа»га жойлаб,

Эски йил қўл силкиб, хайрлашган чоғ,
Янги йил уларга очади қучоқ.

Бўлғуси ишларга умид ва ишонч,
Янги йил келтирсин — омад, бахт, қувонч!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ