Чўққининг учида турар бир лола,
Лолани узмоқчи бўлар қиз бола.

Чўққига тирмашди, лекин бўлмади,
Лолани олмасдан, кўнгли тўлмади.

Олишга ожизлик қилса. у нетсин,
Лоладан воз кечиб, қайга хам кетсин.

Бир махал «альпинист» йигитча келиб,
Ва қизнинг кўнглида, не мақсад билиб.

Бир зумда чиқди у, қоя учига,
Қиз хайрон қолганди, унинг кучига.

Йигитча авайлаб, лолани узди,
Сўнг пастга тушдида, қизга тутқазди.

Лола бир бахона, бирлашди кўнгил,
Бу шеърим, севгидан — фақат бир шингил!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz