Кураш тушар икки полвон,
Бўш келмайди, икки томон.

Бири абжир, бири чайир,
Биров дейди: -«Қўлин қайир!».

Бири дейди: -«Йиқит, чалиб!»,
Қоматлари — мисли «Алп».

Бир-бирига беришиб чап,
Охир бири, йиқилди «тап».

Бўлди қарсаклар гулдурос,
Хамма дерди: -«Яша, шоввоз!».

Мукофотин — олди ғолиб,
Мағлуб турар — қовоқ солиб!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz