Кулгу яхши, кўп яхши,
Кулгу — хаётнинг нақши.
Узайтирар умрни,
«Эритади» темирни.
Мазмун берар хаётга.
Хисса қўшар санъатга.
Ғам-ғуссани қўпориб,
Кайфиятни кўтариб,
«Зўр» кайфият таратар,
Соғлом мухит яратар.
Лекин, асли кулгуни,
Турли-туман бўлгани,
Бу сир эмас хаммага,
Хожат йўқ рекламага:
-«Ғайирликдан кулишар,
Ва оёқдан чалишар,
Кулишар мазах қилиб,
Ўзгани қалбин тилиб.
Захарханда кулгулар,
Соф қалбни хам сўндирар.
Шунинг учун, аслида,
«Яхши кулгу» — яхшида.
Кулгу — самимий бўлсин,
Хаёт — кулгуга тўлсин!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ