«Аъло ўқи» (Болалар учун шеър)

«2» , «3» лар унга «улфат»дир,
Дарс тайёрлаш, «катта кулфат»дир.

Доскада у тили йўқ соқов,
Мехнатда хам ишёқмас, ялқов.

«4» хам, «5» хам унинг учун ёв,
«Бундай қилгин» деб айтса биров,

Қовоқ-тумшуқ осади дарров.
Сўнг тортишар, у ўйнаб гаров.

Дарс пайтида, ўй сурар анқов,
Дарс қилгани юрак бермас дов.

Яхши ўқиш бурчидир унинг,
«Энди бекор ўтмасин кунинг,

Ўзинг ўнглаб, бўл харакатда,
Аъло ўқи — энди албатта!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ