«Экканингни ўрасан» (шеър)

Дангасага дарахт дер:
-«Сендақасин кўрмадим.
Мевам бўлмай қаро ер,
Менга сув бер, чанқадим!».

Дангаса дер: -«Дарахтсан,
Вазифанг — мева қилмоқ.
Мева қил, шундай экан,
Менга иш айтма, ахмоқ!».

Бахор ўтиб, ёз ўтиб,
Олтин куз келди етиб.
Дарахтга кўзин тикиб
Дангаса дер, энтикиб:

-«Қани энди хақиқат,
Қачон мева берасан?».
-«Энди баргим бор фақат,
Экканингни ўрасан!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ