«Кўнгил совиганда» (шеър)
Қахратон қиш, изғирин совуқ,
«Чирс-чирс» ёнар, печкада олов.
Термулганча оловга бироқ,
Хаёлларим чалғиди бирров.
Совуқ уйни иситмоқ осон,
Кўнгил совиганда — не илож?.
Бундай пайтда — кўнглида инсон,
Қалб қўърига — сезар эхтиёж!
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ