Андижонлик қиз 9-синфдан бери ўз отаси томонидан зўрлаб келинганини маълум қилди.

Бош прокуратура отаси томонидан зўрлаб келинган қиз ишини назоратга олинганини билдирди

Фото:Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз 9-синфдан бери отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақидаги видеомурожаати тарқалди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Шунингдек, қиз юқоридаги ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

От qwert.uz