Грант соҳиблари ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендиясини олишлари мумкин бўлади.

Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган талабалар учун Президент гранти жорий этилади

Фото:UzNews.uz

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Маълум қилинишича, бу борада 2021 йил 1 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.  

Ҳукуматнинг мазкур қарори лойиҳасига кўра, Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендияси тўлаб борилади.

Шунингдек, ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмаслиги назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари ушбу ҳужжат билан ёшларда ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил бўлиши қўллаб-қувватланади.

Ўзбекистон ёшлари форумида Шавкат Мирзиёев энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшларга Президент гранти жорий этилишини маълум қилганди.

От qwert.uz