Шунингдек, президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилади.

Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизим жорий қилинади

Фото:president.uz

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ҳужжатларни ижросининг амалдаги ҳолати таҳлили ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, самарали ижро тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Қайд этилишича, сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган. Лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас.

Йиғилишда коронавирус пандемияси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қатор йўналишларда муаммолар борлигини кўрсатгани, олий таълим, транспорт, сув хўжалиги, давлат мулкини бошқариш соҳаларидаги ислоҳотлар кутилган натижани бермагани таъкидланди. 

Шу муносабат билан 4 босқичли самарали ижро тизимини ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди. Булар ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ижрони ташкил этиш ва кўмаклашиш, ижрони баҳолаш, ижрони назорат қилишдир

Таъкидланишича, қарорлар ижросини назорат қилишнинг энг унумли воситаси – жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис, “жамоатчилик эшитувлари”, “жамоатчилик мониторинги” тизимини жорий қилиш, бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларни фаол жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Жисмоний ва юридик шахсларга Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилиши белгиланди.

От qwert.uz