Ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.

Фарғонада кучли шамол бозорда ёнғин чиқишига сабабчи бўлди

Фото:Фарғона вилоят ФВБ

Кеча 22 январь куни тахминан соат 05:30 да Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” МФЙ, Ибн Сино кўчасида жойлашган “Yangi Bozor SMR” МЧЖ савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинни келиб чиқишига кучли шамол ва электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўз вақтида бартараф этилган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

От qwert.uz