АЁЛ 3 ЁШЛИ ЎҒЛИНИ $4 МИНГГА СОТМОҚЧИ БЎЛДИ. У АВВАЛ ҲАМ БИР ЎҒЛИНИ СОТИБ ЮБОРГАН

Аёлнинг таниши болани шартли харидорга сотишда даллоллик қилган.

Аёл 3 ёшли ўғлини $4 мингга сотмоқчи бўлди. У аввал ҳам бир ўғлини сотиб юборган

Фото:Тошкент вилояти ИИББ

ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 24 январь куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган М.Қ. Қўқон шаҳрида яшовчи таниши 1978 йилда туғилган З.Қ. Нурафшон шаҳрига келиб М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғли (А.А.) ни шартли харидорга $4 000 эвазига сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал хам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди 2016 йилда туғилган ўғли (М.Қ.)ни моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тадбир сўнгида 2018 йилда туғилган А.А.нинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Суҳбат давомида боланинг отаси аёли М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини ва қаттиқ таассуфда эканлигини билдирган.