Жажжи Фарход отасига қарабди,
Сўнг хурсиниб, ундан аста сўрабди:

-«Хар кун менга кечки пайт эртак айтиб,
Ухлатасиз, ахир бу — қандай тартиб?

Эрта тонгда эртак айтса бўлмасми?,
Ё бошқа вақт, эртак эсга келмасми?».

Ота кулиб, ўғлига деди шундай:
-«Эрта тонгда эртак айтаман қандай!?,

Ўғлим, тонгда эртак айтиш бехуда,
Ахир тонгда, сен бўласан — уйқуда!»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz