Оқ от минган Шахзода,
Келишингни кутгандим.
Билардим, сен узоқда,
Сенга шеър хам битгандим.

Бугун эса ажабо,
Келди оқ отнинг ўзи.
Эх, Шахзода — бевафо,
Хамманинг менда кўзи!…

Майли қайда бўлсанг хам,
Яшайман сени кутиб,
Мени-да унутсанг хам,
Отинг — қуйма унутиб!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz