-«Қани айтчи маликам,
Ўйчан турибсан, нега?
Сенга қўюрман елкам,
Не муаммо, айт менга!

Ким бўлса хам, хозироқ,
Бурдалаб ташлагумдир!».
Малика ўйчан бироқ,
Гапирмас нимагадир.

Сўнг деди: «Қўшни юртнинг,
Шахзодаси ёқади!
Лекин нигохи унинг,
Бошқаларга боқади.»

Йўлбарс кўрсатиб кучин,
Дер: -«Қудратда ёлғизман,
Лекин хис-туйғу учун,
Курашмоққа ожизман!»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz