Осмон узра — учаман аста,
Шахар ётар — ястаниб пастда.

«Ташвишлар»дан анча йироқман,
Беғамликка анча муштоқман.

Пастдан боқар ўша «ташвишлар»,
Менга қараб, қайрашар тишлар.

Бир зумгина бўлса хам бунда,
Холи қўйинг — мени осмонда.

Бир оз муддат, учиб фалакда,
Бирдан жоним — қолди халакда.

Нега бундай?…Ха. тўғри ахир,
Хаёт бизни — бошқарар мохир.

Чунки, хаёт бўлмас ташвишсиз,
Буни кечроқ англаймиз эсиз…

…Хаёт, кураш — иккиси эгиз,
Сокин яшар — жисмлар харгиз!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz