Бемор ким у?… — савол сўрадим,
Сўнгра, бемор томон қарадим.

У ётарди, шифтни кузатиб,
Бемалолдай, оёқ узатиб.

Лекин асли — бемормас бемор,
Ётган бўлса хамки қақшаб зор.

Жон азобин тортар у фақат,
Иштаха йўқ, бемаза овқат.

Асл бемор — «қаровчи» инсон,
Қийналмаса хамки унда жон.

Азоб унда — икки хиссадир,
Унга берсин — матонат, сабр!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz