Унда-бунда қорнинг «қолдиғи»,
Сал-пал эриб, қилади «йиғи».

Қордан халос бўлган дарахтлар,
Бирин-кетин — қаддини ростлар.

Болажонлар уйга «қамалмай»,
Ташқарида ўйнашар тинмай.

Қариялар судраб хассасин,
«Тўлдиришар» яна супасин.

Қушлар сайрар, навбат талашиб,
Кузги барглар — ётар қалашиб.

Нимагадир энтикар юрак,
Бу барчаси — бахордан дарак!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz