Таниқли актриса Кейт Уинслет кутилмаган маълумот билан бўлишди, унинг айтишича, «Титаник»даги муваффақиятига қарамай, ўзини Голливуд учун жуда семиз деб билган.

Фото: Glamour
Бугунги кунда ҳеч ким актрисанинг истеъдодига шубҳа қилмайди. Аммо юлдузнинг ўзи карьерасининг бошида фильмларга суратга тушишга лойиқми ёки йўқлигини аниқ билмаган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради. Уинслетнинг сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган «Титаник» фильмида суратга тушиш вақтида унинг хаёлида бир қанча шубҳалар бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Аслида Лондондаги Рединг шаҳарчасида туғилган Кейт биринчи марта «Титаник» фильмида америкалик қиз ролини ижро этган. У бунга қадар Леонардо Ди Каприо билан «Гильберт Грэйпни нима қийнамоқда?» ва «Баскетболчининг кундалиги» фильмида партнёр бўлиб ишлаган.

Фото: Pinterest
«Ва мен шунчаки британиялик Кейт эдим. Шунингдек, семиз ва ҳамиша навбати охирида келадиган қиз бўлганман, чунки фамилиям ‘у’ ҳарфидан бошланади. Шу сабабли кастинг пайтида ҳар доим ҳам навбатим келмаган. Лекин нима бўлганда ҳам ‘Титаник’да иштирок этдим».

Фото: Peopletalk
«Ростини айтсам, мен Голливуддан қўрқар эдим, − деб қўшимча қилади Кейт. − Мен уни шундай катта ва қўрқинчли жой деб тасаввур қилар эдимки, у ерда ҳамма деярли ингичка ва ўзига хос кўринишга эга бўлиши керак эди. Мен эса бу талабларга мос келмаслигимни ва бунинг учун меҳнат қилиш кераклигини билардим. Шунда ҳам ич-ичимдан бунга лойиқ эмаслигимни ҳис қилганман».

Фото: Pinterest
Кейтнинг шубҳалари Оскар номинациясидан кейин ҳам сақланиб қолди. У ёш ҳамда келишган актрисалар билан рақобатлаша олмаганлиги учун ҳам ўзини шунчаки омадли деб билди. «Мен ўзимни фақатгина омадлиман, деб ўйлар эдим. 25 ёшда она бўлганимдан сўнг яна барчаси ўзгариб кетган. Қизим туғилганидан икки йил ўтгач, менга «Соф ақлнинг абадий порлаши» фильмида роль ўйнаш таклифи тушди. Менимча, бу карьерамдаги бурилиш нуқтаси эди, чунки шундан кейин одамлар мени драматик актриса сифатида қабул қила бошлаган».

Фото: Glamour
Актрисанинг уч нафар фарзанди бор: Миа, Жо ва Беар.

Фото: Hello!
«Титаник» премьерасидан 23 йил ўтгач Уинслет яна Камероннинг фильмида роль ижро этди, бу сафар тамоман бошқа йўналиш − аватарнинг давоми эди. Фильм биринчи қисмдаги воқеалардан бир неча йил ўтгандан кейинги ҳаётни ҳикоя қилади, унда бош қаҳрамонлар − Жейк ва Нейтирининг қизи ҳам бор. Улар биргаликда ўз уйларидан чиқиб, Пандоранинг турли қисмларини ўрганади. Фильмнинг давоми 2022 йил декабрида экранларга чиқиши кутилмоқда, учинчи қисм эса 2024, тўртинчи қисм 2026 ва бешинчиси 2028 йилга мўлжалланган.