Гвинея Эбола эпидемияси бошланганини эълон қилди

Ҳукумат касаллик аниқланганларни изоляциялаш каби чекловлар киритмоқда. ЖССТ ҳам зудлик билан барча ресурслар билан ёрдам беришини билдирди.

Гвинея Эбола эпидемияси бошланганини эълон қилди

Фото: Dw.comГвинея ҳукумати бугун, 14 февралдан мамлакатда Эбола безгаги эпидемияси бошланганини расман эълон қилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.       Бу ҳақда Guinee114 Ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири иштирокида ўтказилган йиғилишда эпидемияга қарши курашиш учун Эбола билан оғриган касалларни аниқлаш ва уларни изоляция қилиш бўйича чекловлар киритилди.

Ҳукуматнинг бундай қарорга келишига Эбола безгаги аломатлари билан ўлган тўрт фуқародан олинган қон таҳлиллари сабаб бўлган.

ЖССТ якшанба куни мамлакатга Эболага қарши курашишда зудлик билан барча ресурсларни кўрсатишини эълон қилди.

Гвинея 2014-2016 йилларда ҳам Эбола касаллиги кенг тарқалган давлатлардан бири бўлганди. Шу даврда мамлакатда 11,3 минг киши вафот этган, 28 мингдан ортиқ одам касаллик билан оғриганди.