Дугоналар, қаранглар.
Қандай ажойиб ранглар.

Гулзор ўзига чорлар,
Кўнгилда йўқ ғуборлар.

Хохлаганча ол териб,
Лекин гулзорни кўриб,

Кўзимиз «тўйиб» қолди,
Қалб гулга «тўлиб» қолди.

Нима қиламиз узиб,
Гулзор «тинчи»ни бузиб.

Шунча гуллар барибир,
Буткул бизники ахир.

Яхшиси гулга тегмай,
Гуллар қаддини «эгмай»,

Бориб ана бу ерга,
«Сельфи» қилайлик бирга.

Бўлайлик «ахд»га собит,
Гуллар бўлмасин нобуд!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz