-«Дўстим менинг — битта шахсий сирим бор,
Лекин уни — яхши сақламоқ даркор».

-«Бизда, яхши сақлайдиган сирингиз,
Сирингизни, унда тезроқ берингиз!

Сир сақлашни, асли жуда боплайман,
Ишончингиз тўла-тўкис оқлайман.

Сирингизни асло айтмай хеч кимга,
Фақат уни айтамиз — сопол хумга!»

***

-«Сир — сир бўлар, агар билса бир киши,
…Икки киши билгач — «ахмоқ»нинг иши!»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz