Бир танишим ногох ташлади савол:
-«Уйланайми ё ўйланайми аввал?».
Ёнимдаги «доно»лар эса дархол,
Жавобларин бошладилар галма-гал:

Бири деди: -«Ўйлангин сен аввало,
Қаторлашмай туриб, муаммо кейин!».
Бири деди: -«Уйланганинг хўп аъло,
Кўникасан сўнг хаётга кун сайин!».

…Аслидачи, бу иккиси — эгизак,
Ёнма-ёндир улар доим хаётда.
Уйланиш ёки ўйланишга келсак,
Бажармоқлик жоиз — бирдан албатта!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz