-«Дугонажон, хўш отландинг қаерга?»,
-«Учрашувга, кутмоқдадир йигитим!».
-«Вой,шўргинам, ўраб гапир қоғозга,
Севгилим деб айтсанг бўлмасми, ахир?».

-«Қўйиб берса, китобий гапинг-сўзинг,
Ошинг халол бўлса, ейсан кўчада!».
-«Дугонажон, эхтиёт бўл — сен ўзинг,
«Доғ» бўлмаса дейман — фақат ғунчада!…

Қизлар учун — ибо мухим хислатдир,
Тартибли сўз — биз қизларга ярашар.
Одобли қиз — барча учун ибратдир,
Чунки, ибо — чиройга чирой қўшар!… «

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz