Набирам бир куни, ташлади савол,
-«Нега арча кўм-кўк, чинор эса йўқ?».
Ўйлантириб қўйди, бу савол хиёл,
Қолдириб бўлмайди, саволни қуруқ.

-«Табиат иши бу!» — бўларди десам,
Жавобда осонроқ — йўлни танладим.
Жавобдан қониқди, у хам қарасам,
Бошқага қандай бу, яна билмадим.

Хуллас болажонга — соддароқ тилда,
-«Арча янги йилда керак» — дедим, рост.
Балким айрим пайтлар, бизлар аслида,
Боланинг тилида — сўзласак дуруст.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz