Икки аёл — махалланинг бошида,
«Сухбатлашар» — қўли «ғийбат тоши»да.

Бари гаплар бефойда-ю, бемаъни,
Шу иккиси — ишдан қўяр хаммани.

Уйларида — товуқ, сигир, бузоқлар,
«Бекам қани?» — деб, бир-бирин сўроқлар.

«Газплита»га қўйилган чойнак хамон,
Суви тугаб, тинмай сакрар — беомон.

Бу қусурлар давом этар қанчага?,
…Инсоф берсин, ақл берсин — барчага!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz