Йиғлар қизча, қаттиқ чинқириб,
Қўлчасида — қилиб ишора.
Йўловчилар тўхташар, кўриб,
Юпатсалар — тўхтаса зора.
Қизча деди: -«Қўғирчоғимни,
Тортиб олди — «анови» мендан.
Нахот менинг — овунчоғимни,
Хеч ким олиб беролмас ундан?».
-«Ғам чекмагин, қизалоқ сира,
Қайтарамиз — қўғирчоқни биз.
Шумтакага — қилмишга кўра,
Яхшигина — жазо берамиз.
Лекин, қизим, сен бундан кейин,
Хушёрликни бермагин қўлдан.
Яна сенга бўлмасин қийин,
Бехос туриб. адашсанг йўлдан.
***
Йиллар ўтди, қизча улғайиб,
Бўйга етди. кўзга ташланиб.
Яна бир кун келди «дод» солиб,
Йиғлаб деди, кўзи ёшланиб:
-«Номусимни — беркитиб кўзим,
Тортиб олди — «анов» имонсиз!…»
-«Минг бор узр, номусинг — қизим,
Қайтармоқлик — энди имконсиз!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ