Ёмғир ёғди эзилиб,
Булутлардан узилиб,

Тарновлардан чўзилиб,
«Пуфакчалар» тизилиб!

Товуш қилар шитирлаб,
Гапиради шивирлаб,

Қовоғин солиб осмон,
«Аксиради» хар замон.

Қушлар хам сақлар сукут,
Чунки, хавода булут.

Қуёш беркиниб олиб,
Кўринмас, ўйга толиб.

Шамолнинг жахли чиқиб,
Булутлардан тутоқиб,

Хайдар олдига солиб,
Ва булутлар йўқолиб,

Қуёш чиқди тахтига,
Дехқонларнинг «бахти»га.

Дала кўзга ташланди,
Қайноқ хаёт — бошланди!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz