Тирикчилик — солар хар куйга,
Овдан қайтдим ахир, мен уйга.
-«Сичқон излаб, тунлари изғиб,
Энди бир оз — олайин мизғиб!
Хайрон бўлманг сира, эмасман хайкал,
Қорним оч, шу сабаб — қилиб таваккал,
Турибман совуқда, мен кутиб донни,
Жонни куйдирмаган — топмас жононни.
Учрашувга чиққандим бугун,
Кайфиятим бўлдику “тугун”.
Гул олишни унутиб қаранг,
Хижолатда турибман аранг.
Ким қўйибди – мен қушга гулни,
Кўрсатинглар — менга бир йўлни.
Чиқасага — асло йўқ тоқат,
Бўлмоқдаман — шунга бетоқат!…
Нима беришаркин, кечқурун бизга?
Силос билан кепак, нима бор ўзга?
Бир хил овқат ейиш тегди жонимга!,
Ферма мудирини – чақир ёнимга!
Паймонанг тўлибди ё урган офтоб,
Ўзингни ўнглагин – келмасдан қассоб!
Хой Басанти, сал камроқ гапир,
Сенга от хам қилолмас сабр,
Хатто Веру – сергаплигингдан,
Кун кўролмай сени дастингдан,
“Орёл-Решка” қилиб бахона,
“Жўнаворди” сендан пинхона!…
Ким у бизнинг тинчимиз бузган,
Жим бўл, ахир у овчи-мерган!
Майли, қилма шунга хам йиғи,
Хазиллашдим ахир бор-йўғи!
Ўткир тумшуқ чўл бургути бу,
Виқор билан қарайди аста.
Фақат битта камчилик бор — у,
Хайвонот боғида – қафасда!…
Кўринсамда мен бир оз ювош,
Йўлбарс, қоплон узоқ қариндош.
Ха, вақтинча сичқон тутаман,
Кечки пайтда – мехмон кутаман.
Чиқарсангиз жахлимни агар,
“Мехмонлар”им йиртқич ва “дагар”!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ