Бахтли эмиш соат тақмаган,
Асли ундай эмас. уқмаган!
Кимдир — соат тақиш ёқмаган,
Шу нақлни ўша ёқлаган.
Мана кўринг — қўлимда соат,
Мен бахтлиман — хаётда ғоят.
Харакатда бўлсак биз шояд,
Бахтимиз топамиз — нихоят! …
Бу қандай манекен, чўзилиб ётса,
Витрина ичида — тош каби қотса,
Ахир манекенлар, типпа-тик туриб,
Кийимларни кўз-кўз қилиши урф.
-Вой узр, қишу-ёз кийиниб юпун,
Белим шамоллабди, оғрир туну-кун.
Кексайиб қолдимми, билмадим аммо,
Нафақага жўнайман, бўлса муаммо!
Мана бу тақинчоқ — қанчалар гўзал,
Аввалгиларидан — юз чандон афзал.
Ёшариб кетасиз — уни тақққанда,
Ахир бу барчага — бирдай ёққан-да!…
Нархини айтайми? Ха, нима, юрак?
Ха, бўлди, тушундим, «валидол» керак!…
-Бу асли тўғнағич — тоза олтиндан,
Ёқиб қолган бўлса. агар у чиндан,
Арзонроқ нарх билан, бераман майли,
Тақинчоқ зийнати — замоннинг зайли.
-Чақиб олса керак, унинг зийнати,
-Йўқ зийнати эмас, унинг қиймати!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ