-Нега, ахир онажон,
Экинни қилиб пайхон,

Бормоқдамиз даладан,
Қуриб қолдик — нимадан?

-Болам, сен кўп сўйлама,
Хеч нотўғри ўйлама.

Чунки келганча қўлдан,
Боряпмиз қисқа йўлдан,

-Эгаси кўрса аммо,
Бўлса керак — муаммо?

-Буёғин, ўйлама хеч,
Базмга — қолмайлик кеч!….

-Бақраймасанг намунча,
Турқинг хам совуқ бунча.

Ойнада кўрсанг ўзинг,
Буришиб кетар юзинг.

-Қандай ният — кўнглингда,
Узун таёқ — қўлингда,

Шундай бўлгач, мен ахир,
Кўрсатаманда — қахр!…

-Секинроқ уч, хой укам,
Тушиб қолмасин ўпкам!

-Майли, учавер секин,
Овчилар — пастда лекин.

Агар ногох адашиб,
Дайди ўқ қилса насиб,

Шунда ўпкангга қўшиб,
Ўзинг қоласан — тушиб!…

Бароридан келибди овинг,
Эхтиёт бўл, сени кўп ёвинг.

Тортиб олса, ўлжангни ногох,
Шунга сени — қиляпман огох.

Жон куйдириб, гапирдим шунча,
Нега жавоб бермайсан бунча?

Ха, тушундим, «Крилов» масали,
Хотирангдан чиқмаган хали!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz