Ўғирладим, сабзини — сўрамасдан,
Эгасининг «дод»ига қарамасдан.

Қилар ишни, қилиб бўлиб, негадир,
Хаёлларим олиб кетди — қайгадир.

Майли, мен бир — маймундирман, онги йўқ,
Бу ишга қўл урмас эдим, бўлсам тўқ.

Лекин, сизлар баъзан тўқ бўлсангиз хам,
Ўзга «нон»ин нега кўрасиз — бахам!…

-Хавасдаман — мен сенга бир оз,
Юксакларга қиласан парвоз.

Еру-замин қолиб пойингда,
Бўлгим келар- сенинг ёнингда!…

-Парвоз қилсанг, шунчалар юксак,
Хис этасан — гаштини бешак,

Лекин, бордир — битта хақиқат,
Доим ерга — қайтасан фақат!…

-Ие, айиқ полвон — бу не хол?
Ўз уйингга — қайтиб кет, дархол.

Ахир сизлар, хозир аслида,
Бўлишингиз керак — уйқуда!

-Э. биродар, ўзгариш катта,
Бунга сабаб — иқлим албатта.

Шунинг учун, совуқда бўзлаб,
Кетаяпман — мен емиш излаб!…

-Хой, ниначи, қулоқ сол,
Ахир бу қандай ахвол?

-Бошлаб юбордим ишни,
Ўйлашим керак қишни!…

-И-е, нахотки, қандай,
Ўйин-кулгига бундай,

Вақт топиб, чақчақлашиб,
Юрмайсанми, қувлашиб!

-Қиш ғамин, ёзда ейман,
Тўкинлик бўлса дейман,

Эртакдаги — мен эмас,
Унга қилмайман — хавас!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz