«Бизнинг дўстимиз — китоб,
Йўл ёритгувчи — офтоб.

Вақт ўтиб борар — шу тоб!»
Дея қиламиз хитоб.

Ўқисак — то тонггача,
Амал эса — «янгича»!

Китобга — зўр шахдимиз,
Ўқишга йўқ — вақтимиз!

Лекин, қаранг — бу қизга,
Ўрнак бўлади — сизга!…

-Ахир, бу кимнинг расми,
«Фонограмма» эмасми?

-Қайдан билай, ахир ман,
Интернетдан — олганман!…

Баъзан инсон, негадир,
Тўғри йўлдан — оғадир.

Даврада — «гапир-гапир»,
«Йўқолиб» қолар сабр.

Масалан — машинада,
Қўл чиқариб — ойнадан,

«Маза» қилгандай — аммо,
Бу ўзига — муаммо.

Хатарлидир — бу анча,
Қўлсиз қолганлар — қанча!…

-Қани, аввал бошланг ўзингиз!
-Йўғ-ей, «иссиқ» сизни юзингиз!

-У тирикми ёки «манекен»?…
-Тирик экан, гапиринг секин!

-Агарда бу, бўлсачи тузоқ?
-Хақиқатдан, бу фикр узоқ.

-Нима қилсак, бўлади унда?
-Кетдик, қайтиб келамиз тунда.

-Қайтиб келсак, сичқон бўлмаса?…
-Шундай бўлур, насиб қилмаса!…

Яшаш, кураш — ёнма-ён хар вақт,
Бунча баланд — бўлмаса дарахт.

Тўғри, харакатда — баракат,
Аммо, баланд экан — «палакат»!

-Ие, тавба, бўйинбокка бир каранг,
Буйнингдаги кандай тасма, ранг-баранг?

-Яшай десанг, агар сен 90-100 да
Кўп нарсани билма, карийсан тезда!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz