«Кун ботгандан — то тонгга қадар»,
«Қўрқинч» хисси — кезар «дарбадар»!….
«Қўрқинч» олов, демак у хавфли,
Олов билан ўйнашмоқ — завқли!….
Кичик болажонда — кичик муаммо,
Катталарнинг иши — тугамас аммо.
Ўнлаб газетани, ўқиб ташлашар,
«Эътибор» дейишса, бошни қашлашар.
Йиллар мобайнида, бу этиб давом,
Кичиклар улғайиб, хулласи калом,
Бир куни «муаммо» пайдо бўлганда,
«Айбдор» қидиришар — ана ўшанда!…
-«Дўстим, қўлни бер қўлга»,
Кераклимиз — биз бирга!
-Кенгроқ тушунча — дуруст,
Атрофингда — барча «дўст»!…
Балким, бу — «Голограмма»?
-Ха, йўқ, бу — «Фонограмма»!
-Буни — нимаси яхши?
-«Тадбир» — ўғрига қарши!….
-Билдирмай кесибди, дарахтни кимдир?
-Хўш кесган бўлсалар, мақсадинг недир?
-Авлодга айтамиз — қайси усулда?
-Худди хозиргидай, албатта тилда!…
Қаранг, асримизда — мавжуд имконни,
Велосипед баъзан — минар инсонни!…
Кичкинтой экан деб, янглишманг яна,
Йўқса муаммолар — бўлмас чакана!…
-Қўрқмайсизми, совуқдан сиз, яхши қиз?
Иссиқ кийим, бўлса берардик — эсиз!…
-Йўқ, мен асло қўрқмайман — совуқ қишдан,
Мен қўрқаман — фақат «совуқ қараш»дан!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
